Lafzullah

Uzbek Mokhtasar — Toriq 86:1 – Nos 114:6

Author / source: Uzbek Mokhtasar

Contents
  1. Toriq 86:1
  2. Toriq 86:2
  3. Toriq 86:3
  4. Toriq 86:4
  5. Toriq 86:5
  6. Toriq 86:6
  7. Toriq 86:7
  8. Toriq 86:8
  9. Toriq 86:9
  10. Toriq 86:10
  11. Toriq 86:11
  12. Toriq 86:12
  13. Toriq 86:13
  14. Toriq 86:14
  15. Toriq 86:15
  16. Toriq 86:16
  17. Toriq 86:17
  18. A'lo 87:1
  19. A'lo 87:2
  20. A'lo 87:3
  21. A'lo 87:4
  22. A'lo 87:5
  23. A'lo 87:6
  24. A'lo 87:7
  25. A'lo 87:8
  26. A'lo 87:9
  27. A'lo 87:10
  28. A'lo 87:11
  29. A'lo 87:12
  30. A'lo 87:13
  31. A'lo 87:14
  32. A'lo 87:15
  33. A'lo 87:16
  34. A'lo 87:17
  35. A'lo 87:18
  36. A'lo 87:19
  37. G'oshiya 88:1
  38. G'oshiya 88:2
  39. G'oshiya 88:3
  40. G'oshiya 88:4
  41. G'oshiya 88:5
  42. G'oshiya 88:6
  43. G'oshiya 88:7
  44. G'oshiya 88:8
  45. G'oshiya 88:9
  46. G'oshiya 88:10
  47. G'oshiya 88:11
  48. G'oshiya 88:12
  49. G'oshiya 88:13
  50. G'oshiya 88:14
  51. G'oshiya 88:15
  52. G'oshiya 88:16
  53. G'oshiya 88:17
  54. G'oshiya 88:18
  55. G'oshiya 88:19
  56. G'oshiya 88:20
  57. G'oshiya 88:21
  58. G'oshiya 88:22
  59. G'oshiya 88:23
  60. G'oshiya 88:24
  61. G'oshiya 88:25
  62. G'oshiya 88:26
  63. Fajr 89:1
  64. Fajr 89:2
  65. Fajr 89:3
  66. Fajr 89:4
  67. Fajr 89:5
  68. Fajr 89:6
  69. Fajr 89:7
  70. Fajr 89:8
  71. Fajr 89:9
  72. Fajr 89:10
  73. Fajr 89:11
  74. Fajr 89:12
  75. Fajr 89:13
  76. Fajr 89:14
  77. Fajr 89:15
  78. Fajr 89:16
  79. Fajr 89:17
  80. Fajr 89:18
  81. Fajr 89:19
  82. Fajr 89:20
  83. Fajr 89:21
  84. Fajr 89:22
  85. Fajr 89:23
  86. Fajr 89:24
  87. Fajr 89:25
  88. Fajr 89:26
  89. Fajr 89:27
  90. Fajr 89:28
  91. Fajr 89:29
  92. Fajr 89:30
  93. Balad 90:1
  94. Balad 90:2
  95. Balad 90:3
  96. Balad 90:4
  97. Balad 90:5
  98. Balad 90:6
  99. Balad 90:7
  100. Balad 90:8
  101. Balad 90:9
  102. Balad 90:10
  103. Balad 90:11
  104. Balad 90:12
  105. Balad 90:13
  106. Balad 90:14
  107. Balad 90:15
  108. Balad 90:16
  109. Balad 90:17
  110. Balad 90:18
  111. Balad 90:19
  112. Balad 90:20
  113. Shams 91:1
  114. Shams 91:2
  115. Shams 91:3
  116. Shams 91:4
  117. Shams 91:5
  118. Shams 91:6
  119. Shams 91:7
  120. Shams 91:8
  121. Shams 91:9
  122. Shams 91:10
  123. Shams 91:11
  124. Shams 91:12
  125. Shams 91:13
  126. Shams 91:14
  127. Shams 91:15
  128. Layl 92:1
  129. Layl 92:2
  130. Layl 92:3
  131. Layl 92:4
  132. Layl 92:5
  133. Layl 92:6
  134. Layl 92:7
  135. Layl 92:8
  136. Layl 92:9
  137. Layl 92:10
  138. Layl 92:11
  139. Layl 92:12
  140. Layl 92:13
  141. Layl 92:14
  142. Layl 92:15
  143. Layl 92:16
  144. Layl 92:17
  145. Layl 92:18
  146. Layl 92:19
  147. Layl 92:20
  148. Layl 92:21
  149. Zuho 93:1
  150. Zuho 93:2
  151. Zuho 93:3
  152. Zuho 93:4
  153. Zuho 93:5
  154. Zuho 93:6
  155. Zuho 93:7
  156. Zuho 93:8
  157. Zuho 93:9
  158. Zuho 93:10
  159. Zuho 93:11
  160. Sharh 94:1
  161. Sharh 94:2
  162. Sharh 94:3
  163. Sharh 94:4
  164. Sharh 94:5
  165. Sharh 94:6
  166. Sharh 94:7
  167. Sharh 94:8
  168. Tiyn 95:1
  169. Tiyn 95:2
  170. Tiyn 95:3
  171. Tiyn 95:4
  172. Tiyn 95:5
  173. Tiyn 95:6
  174. Tiyn 95:7
  175. Tiyn 95:8
  176. Alaq 96:1
  177. Alaq 96:2
  178. Alaq 96:3
  179. Alaq 96:4
  180. Alaq 96:5
  181. Alaq 96:6
  182. Alaq 96:7
  183. Alaq 96:8
  184. Alaq 96:9
  185. Alaq 96:10
  186. Alaq 96:11
  187. Alaq 96:12
  188. Alaq 96:13
  189. Alaq 96:14
  190. Alaq 96:15
  191. Alaq 96:16
  192. Alaq 96:17
  193. Alaq 96:18
  194. Alaq 96:19
  195. Qadr 97:1
  196. Qadr 97:2
  197. Qadr 97:3
  198. Qadr 97:4
  199. Qadr 97:5
  200. Bayyina 98:1
  201. Bayyina 98:2
  202. Bayyina 98:3
  203. Bayyina 98:4
  204. Bayyina 98:5
  205. Bayyina 98:6
  206. Bayyina 98:7
  207. Bayyina 98:8
  208. Zalzala 99:1
  209. Zalzala 99:2
  210. Zalzala 99:3
  211. Zalzala 99:4
  212. Zalzala 99:5
  213. Zalzala 99:6
  214. Zalzala 99:7
  215. Zalzala 99:8
  216. Odiyot 100:1
  217. Odiyot 100:2
  218. Odiyot 100:3
  219. Odiyot 100:4
  220. Odiyot 100:5
  221. Odiyot 100:6
  222. Odiyot 100:7
  223. Odiyot 100:8
  224. Odiyot 100:9
  225. Odiyot 100:10
  226. Odiyot 100:11
  227. Qori'a 101:1
  228. Qori'a 101:2
  229. Qori'a 101:3
  230. Qori'a 101:4
  231. Qori'a 101:5
  232. Qori'a 101:6
  233. Qori'a 101:7
  234. Qori'a 101:8
  235. Qori'a 101:9
  236. Qori'a 101:10
  237. Qori'a 101:11
  238. Takosur 102:1
  239. Takosur 102:2
  240. Takosur 102:3
  241. Takosur 102:4
  242. Takosur 102:5
  243. Takosur 102:6
  244. Takosur 102:7
  245. Takosur 102:8
  246. Asr 103:1
  247. Asr 103:2
  248. Asr 103:3
  249. Humaza 104:1
  250. Humaza 104:2
  251. Humaza 104:3
  252. Humaza 104:4
  253. Humaza 104:5
  254. Humaza 104:6
  255. Humaza 104:7
  256. Humaza 104:8
  257. Humaza 104:9
  258. Fil 105:1
  259. Fil 105:2
  260. Fil 105:3
  261. Fil 105:4
  262. Fil 105:5
  263. Quraysh 106:1
  264. Quraysh 106:2
  265. Quraysh 106:3
  266. Quraysh 106:4
  267. Mo'un 107:1
  268. Mo'un 107:2
  269. Mo'un 107:3
  270. Mo'un 107:4
  271. Mo'un 107:5
  272. Mo'un 107:6
  273. Mo'un 107:7
  274. Kavsar 108:1
  275. Kavsar 108:2
  276. Kavsar 108:3
  277. Kofirun 109:1
  278. Kofirun 109:2
  279. Kofirun 109:3
  280. Kofirun 109:4
  281. Kofirun 109:5
  282. Kofirun 109:6
  283. Nasr 110:1
  284. Nasr 110:2
  285. Nasr 110:3
  286. Masad 111:1
  287. Masad 111:2
  288. Masad 111:3
  289. Masad 111:4
  290. Masad 111:5
  291. Ixlos 112:1
  292. Ixlos 112:2
  293. Ixlos 112:3
  294. Ixlos 112:4
  295. Falaq 113:1
  296. Falaq 113:2
  297. Falaq 113:3
  298. Falaq 113:4
  299. Falaq 113:5
  300. Nos 114:1
  301. Nos 114:2
  302. Nos 114:3
  303. Nos 114:4
  304. Nos 114:5
  305. Nos 114:6

Toriq 86:1

Аллоҳ таоло осмонга ва тунда чиқадиган юлдузга қасам ичди.

Toriq 86:2

Эй Пайғамбар, сиз бу улкан юлдузнинг аҳамиятини қаердан ҳам билар эдингиз?!

Toriq 86:3

У чарақлаб, қоронғи осмонни ёритиб турувчи юлдуздир.

Toriq 86:4

Бирон киши йўқки, Аллоҳ таоло унга уни қўриқлаб турадиган ҳамда Қиёмат кунидаги ҳисоб-китоб учун унинг амалларини қайд қилиб борадиган бир фариштани вакил қилмаган бўлса.

Toriq 86:5

Инсон Аллоҳ уни нимадан яратганини тафаккур қилсин. Шунда унга Аллоҳнинг қудрати ва ўзининг ожизлиги намоён бўлади.

Toriq 86:6

Аллоҳ уни бачадонга шиддат билан қуйиладиган сувдан яратди.

Toriq 86:7

У аёлнинг кўкрак қафаси ва эркакнинг умуртқа суягидан чиқади.

Toriq 86:8

Мана шу ҳақир сувдан инсонни яратган Аллоҳ субҳанаҳу у ўлгач, ҳисоб ва жазо учун уни яна қайта тирилтиришга қодирдир.

Toriq 86:9

Сирлар синовдан ўтказиладиган кунда. Қалблардаги яширин ниятлар, эътиқодлар ва бошқа нарсалар фош бўлади. Шу билан яхши ва бузуқ ниятлар бир-биридан ажралиб қолади.

Toriq 86:10

Ўша куни инсонни Аллоҳнинг азобидан қутқарадиган бирон куч ҳам, унга ёрдам берадиган бирор ёрдамчи ҳам бўлмас.

Toriq 86:11

Аллоҳ Таоло ёмғирли осмонга қасам ичди. Чунки такрор-такрор ёғадиган ёмғир осмондан қуйилади.

Toriq 86:12

Бутун наботот, мевалару дарахтлар униб чиқиши билан ёриладиган ерга қасам ичди.

Toriq 86:13

Муҳаммад алайҳиссаломга нозил бўлган бу Қуръон, шак-шубҳасиз, ботил билан ҳақни, рост билан ёлғонни ажратувчи сўздир.

Toriq 86:14

Қуръон шунчаки ҳазил-мутойиба ёки ёлғон эмас, балки жиддият ва ҳақиқатдир.

Toriq 86:15

Пайғамбарларига келган динни ёлғонга чиқарувчилар унинг даъватини рад қилиб, беҳудага чиқариш учун жуда кўп ҳийла-найранглар қиладилар.

Toriq 86:16

Аллоҳ Таоло айтади: "Мен эса динни ғолиб қилиш ва ботилни йўққа чиқариш учун ҳийла қиламан".

Toriq 86:17

Эй Пайғамбар, кофирларга бирозгина муҳлат беринг. Уларга азоб келиб, ҳалок қилинишларига шошилманг.

A'lo 87:1

Энг олий зот бўлмиш Парвардигорингизни эслаб, улуғлар экансиз, номини тилга олиб, Уни ҳар қандай нуқсондан покланг!

A'lo 87:2

У инсонни мукаммал қилиб яратиб, қоматини расо қилган Зотдир.

A'lo 87:3

У бутун мавжудотнинг жинси, тури ва хусусиятларини белгилаб, уларни ўзига мос нарсага, яшаш тарзига йўллаб қўйган Зотдир.

A'lo 87:4

У ҳайвонларингиз ўтлаб юришлари учун ердан ўт-ўланни чиқариб,

A'lo 87:5

кейин навниҳол, яшил бўлган ўт-ўланларни қорамтир қуруқ чўпларга айлантирган Зотдир.

A'lo 87:6

Эй Пайғамбар, илгари Қуръонни унутиб қўйишдан чўчиб, тез ўқиб, Жаброилдан ўтиб кетардингиз. Энди бундай қилманг. Зеро, Биз сизга Қуръонни ўқитиб, қалбингизга жойлаб қўямиз ва сиз уни ҳеч қачон унутмайсиз.

A'lo 87:7

Бир ҳикмат туфайли Аллоҳ унутишингизни хоҳлагани бундан мустасно. Аллоҳ таоло ошкору яширин нарсаларни билади, Ундан ҳеч нарса махфий қолмайди.

A'lo 87:8

Сизга Аллоҳ рози бўладиган, яъни, жаннатга олиб борадиган амалларни осон қилиб қўямиз.

A'lo 87:9

Одамларга Биз сизга ваҳий қилган Қуръон билан насиҳат қилинг. Модомики, эслатмага қулоқ солишар экан, эслатаверинг.

A'lo 87:10

Сизнинг насиҳатларингиздан Аллоҳдан қўрқадиган кишилар сабоқ оладилар. Ана шундай кишиларгина ваъз-насиҳатдан фойдаланадилар.

A'lo 87:11

Насиҳатдан кофир одам ўзини олиб қочади. У одамларнинг энг бадбахти бўлади. Дўзахга киришдан ҳам ортиқроқ бадбахтлик бўлиши мумкинми?!

A'lo 87:12

Ўша бадбахт охиратдаги энг катта оловга киради, унинг иссиғини бошидан ўтказиб, жаҳаннамда абадий қийналади.

A'lo 87:13

Жаҳаннамда абадий қолади. У ерда бошдан кечираётган азобдан на ўлиб қутилади ва на тирик бўлиб, яхши ҳаёт кечира олади.

A'lo 87:14

Ширку маъсиятдан ўзини пок тутган инсон мурод-мақсадига етиб, нажот топади.

A'lo 87:15

Парвардигорини турли хил машруъ зикрлар билан ёдга олганлар ва намозни тўкис адо этганлар нажот топади.

A'lo 87:16

Ораларида катта тафовут бўлишига қарамасдан, сизлар шу дунё ҳаётини охиратдан устун қўйиб, афзал кўряпсизлар.

A'lo 87:17

Охират дунёнинг барча роҳату лаззатларидан кўра афзалроқ ва боқийроқдир. Чунки охиратдаги неъматлар ҳеч қачон узилмайди.

A'lo 87:18

Сизга айтиб ўтган бу буйруқлару хабарлар, Қуръондан олдин туширилган саҳифаларда ҳам мавжуддир.

A'lo 87:19

Иброҳим ва Мусо алайҳиссаломларга туширилган саҳифаларда.

G'oshiya 88:1

Эй Пайғамбар, сизга одамларни даҳшатлари билан ўраб оладиган Қиёматнинг хабари келдими?

G'oshiya 88:2

Одамлар Қиёматда ё бахтли, ё бахтсиз бўладилар. Бахтиқароларнинг юзлари ерга қараган, эгилган бўлади.

G'oshiya 88:3

Судралаётган занжирлар ва бўйниларидаги кишанлар туфайли ҳолдан тойган, қийналган бўладилар.

G'oshiya 88:4

Бу юзлар қизиган дўзахга кирадилар ва иссиқ ҳарорат азобини бошдан ўтказадилар.

G'oshiya 88:5

Ўта қайноқ сув билан суғориладилар.

G'oshiya 88:6

Улар учун жирканч таомлар ва қуриса заҳарга айланадиган шибриқ ўсимлигидан бошқа бирон таом бўлмас.

G'oshiya 88:7

Бу таом еган одамни семиртирмайди ва оч қорнини тўйдирмайди.

G'oshiya 88:8

Ўша куни неъматларга боққан бахтиёрларнинг юзларида ҳузур-ҳаловат, қувонч ва шодлик балқиб туради.

G'oshiya 88:9

Дунё ҳаётида қилган солиҳ амалларидан рози бўладилар. Қилган амалларининг савоби тўпланиб, кўпайтириб қўйилганини кўрадилар.

G'oshiya 88:10

Ўрни ва даражаси юксак жаннатда бўладилар.

G'oshiya 88:11

Жаннатда ҳаром сўзни эшитиш у ёқда турсин, беҳуда, фойдасиз сўзни ҳам эшитмайдилар.

G'oshiya 88:12

Жаннатда оқар булоқлар бор бўлиб, уларни хоҳлаган жойларидан чиқариб, хоҳлаган томонларига буриб оладилар.

G'oshiya 88:13

У ерда баланд сўрилар бордир.

G'oshiya 88:14

Ичиш учун муҳайё қилиб, қуйиб қўйилган қадаҳлар бор.

G'oshiya 88:15

У ерда бир-бирига тақаб, тизиб қўйилган ёстиқлар бор.

G'oshiya 88:16

Жаннатларда у ер, бу ерларга солинган гиламлар бор.

G'oshiya 88:17

Одамлар туяга ибрат назари билан қарамайдиларми? Аллоҳ таоло уни қандай яратди ва одам болаларига қандай бўйсундириб қўйди?

G'oshiya 88:18

Осмонга боқмайдилармики, Аллоҳ уни худди бир шифтдек кўтариб қўйди. Устларига тушиб кетмайдиган қилди.

G'oshiya 88:19

Аллоҳ таоло тоғларни қандай тиклаб қўйганига қарамайдиларми? Ер силкиниб, одамларни титратиб юбормаслиги учун уни тоғлар ёрдамида мустаҳкам қилиб қўймадими?!

G'oshiya 88:20

Инсонлар замин устида қарор топишлари учун уни қандай ёйиб, тайёрлаб қўйилганига қарамайдиларми?

G'oshiya 88:21

Эй Пайғамбар, сиз уларга панд-насиҳат қилинг, Аллоҳнинг азобидан қўрқитинг! Сиз эслатувчисиз, холос. Сиздан эслатишгина талаб қилинади. Уларнинг иймонга келиш ё келмаслиги эса ёлғиз Аллоҳнинг Қўлидадир.

G'oshiya 88:22

Уларни иймонга зўрлаш учун сизга эрк-ҳуқуқ берилган эмас.

G'oshiya 88:23

Бироқ иймондан юз ўгириб, Аллоҳ ва Унинг пайғамбарига куфр келтирганлар бундан мустасно.

G'oshiya 88:24

Аллоҳ таоло уни абадий жаҳаннамга киргизиб, энг шиддатли азоб билан азоблайди.

G'oshiya 88:25

Улар ўлганларидан кейин ёлғиз Бизнинг олдимизга қайтадилар.

G'oshiya 88:26

Сўнгра уларни амалларига кўра ҳисоб-китоб қилиш ёлғиз Бизнинг зиммамиздадир. Сизнинг ёки бошқа бировнинг зиммасида эмас.

Fajr 89:1

Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло тонг номига қасам ичди.

Fajr 89:2

Аллоҳ таоло Зул-ҳижжа ойининг дастлабки ўн кечасига қасам ичди.

Fajr 89:3

Жуфт ва тоқ нарсаларга қасам ичди.

Fajr 89:4

Келиб-кетаётган кечага қасам ичди. Бу қасамларнинг жавоби шуки, сизлар сўзсиз амалларингизга қараб ҳисоб-китоб қилинасизлар!

Fajr 89:5

Юқорида айтиб ўтилган нарсаларда ақлли инсонни қаноатлантирадиган қасам йўқми?!

Fajr 89:6

Эй Пайғамбар, Ҳуд қавми Од ўзларига юборилган пайғамбарни ёлғонга чиқаргач, Аллоҳ таоло уларни нималар қилганини кўрмадингизми?

Fajr 89:7

Од қавми қудратли боболари Иром авлодига мансубдир.

Fajr 89:8

Шундай Од қабиласики, Аллоҳ таоло бошқа шаҳарларда уларга ўхшашини яратмаган.

Fajr 89:9

Аллоҳ таоло Солиҳнинг қавми Самудни нималар қилганини кўрмадингизми? Улар тоғ қояларини ўяр ва бу тошлардан Ҳижр деган ерда уйлар қурар эдилар.

Fajr 89:10

Парвардигорингиз Фиръавнга нималар қилганини кўрмадингизми? Унинг кўп аскарлари бор бўлиб, уларнинг кучи билан одамларни азобламасмиди?

Fajr 89:11

Уларнинг ҳаммаси бераҳмлик ва золимликда ҳаддан ошдилар. Ҳаммаси ўз юртида тажовузкор бўлди.

Fajr 89:12

У юртларда куфр ва маъсиятни ёйиб, бузғунчиликни авж олдириб юборган эдилар.

Fajr 89:13

Аллоҳ таоло уларга шиддатли азоб чектирди ва уларни ер юзидан батамом йўқ қилди.

Fajr 89:14

Эй Пайғамбар, Парвардигорингиз одамларнинг амалларини текшириб, кузатиб туради. Кейин яхши амал қилганларни жаннат билан мукофотлаб, ёмон амал қилганларни дўзах билан жазолайди.

Fajr 89:15

Бироқ инсоннинг табиати шуки, Парвардигори уни синаш учун мукаррам қилиб, мол, фарзанд ва обрў-эътибор неъматларини ато этса, Аллоҳ ҳузурида ҳурмат-эътиборим борлиги учун шундай бўлди, деб ўйлаб, Аллоҳ мени ҳурматга лойиқлигим учун ҳурмат қиляпти, дейди.

Fajr 89:16

Аммо уни синаб, ризқини торайтирса, Парвардигор ҳузурида ҳақир бўлганим туфайли шундай бўляпти, деб ўйлайди ва, Парвардигорим мени хор қилди, дейди.

Fajr 89:17

Асло! Иш бу инсон ўйлаганидек эмас. Неъматлар Аллоҳ Таолонинг бандасидан розилигига ёки балолар банданинг Аллоҳ ҳузурида хорлигига далил эмас. Аслида сизлар ўзингизга берилган ризқдан етимни сийламайсизлар.

Fajr 89:18

Бир-бирларингизни егулик тополмаётган мискинларни таомлантиришга чорламайсизлар.

Fajr 89:19

Ожиза аёллар ва ночор етимларнинг ҳақларини ҳалол-ҳаромлигини суриштирмасдан, очкўзларча еяверасизлар.

Fajr 89:20

Мол-дунёни қаттиқ яхши кўрасизлар, унга ҳарислигингиз туфайли Аллоҳ йўлида сарфлашдан қизғанасизлар.

Fajr 89:21

Асло! Бундай қилиш ярашмайди. Ер қаттиқ силкитилиб, ларзага келтириладиган онни тасаввур қилинг.

Fajr 89:22

Эй Пайғамбар, ана шунда Парвардигорингиз ва фаришталар саф-саф бўлиб, одамлар орасини ажрим қилиш учун келадилар.

Fajr 89:23

Ўша куни жаҳаннам олиб келинади. Унинг етмиш минг тизгини бўлиб, ҳар бир тизгинини етмиш мингта фаришта тортиб келади. Ана шу куни инсон Аллоҳ таолонинг ҳуқуқларига нақадар бепарво бўлганини эслайди. Лекин бу эслашидан нима фойда? Ахир у кун амал қилиш куни эмас, ҳисоб-китоб куни-ку.

Fajr 89:24

Инсон қаттиқ надомат қилиб, қанийди, асл ҳаётим – охиратим учун яхши амалларни тақдим қилолганимда, дейди.

Fajr 89:25

У кунда ҳеч ким Аллоҳнинг азобичалик азоб бера олмайди. Чунки Аллоҳнинг азоби қаттиқроқ ва боқийроқдир.

Fajr 89:26

Аллоҳ таоло кофирларни занжирбанд қилганидек, ҳеч ким бировни занжирбанд қилолмайди.

Fajr 89:27

Аммо мўмин жонга келсак, унга жони чиқаётган пайтда ҳам, Қиёмат кунида ҳам, эй иймон ва солиҳ амаллар билан қалби хотиржам бўлган жон, дейилади.

Fajr 89:28

Парвардигорингга Унинг ҳузуридаги чексиз савоблардан рози бўлиб, солиҳ амалларинг билан Унинг розилигига эришиб қайт!

Fajr 89:29

Солиҳ бандаларим қаторига киргин.

Fajr 89:30

Ҳозирлаб қўйган жаннатимга улар билан бирга киргин.

Balad 90:1

Аллоҳ таоло муқаддас шаҳар – Маккаи мукаррама номига қасам ичди.

Balad 90:2

Эй Пайғамбар, Маккада қилаётган ишларингиз – қатл қилинишга лойиқ кишиларни қатл қилишингизу асир олинишга лойиқ кишиларни асир олишингиз сиз учун ҳалолдир.

Balad 90:3

Аллоҳ таоло башариятнинг отаси ва унинг насли, зурриётлари номига қасам ичди.

Balad 90:4

Дарҳақиқат, Биз инсонни меҳнат-машаққатга яратдик. Дунёда унинг бошига тушадиган қийинчиликлар ана шу меҳнат-машаққатнинг кўринишларидир.

Balad 90:5

Инсон, гуноҳ қилсам ҳам менга ҳеч кимнинг кучи етмайди ва ҳеч ким мени жазолай олмайди, деб ўйлайдими? Ҳатто яратган Парвардигори ҳам-а?!

Balad 90:6

Бир-бирининг устига уюлиб кетган жуда кўп мол-дунёни совурдим, дейди.

Balad 90:7

Бу мақтанчоқ, исроф қилганимни Аллоҳ кўрмаяпти, мол-дунёмни ва уни қайси йўл билан топганимни ҳисоб-китоб қилмайди, деб ўйлаяптими?

Balad 90:8

Унга кўриш учун иккита кўзни бермадикми?

Balad 90:9

Гапириши учун бир тил ва икки лаб ато қилмадикми?

Balad 90:10

Унга яхшилик ва ёмонлик йўлини танитиб қўймадикми?

Balad 90:11

У жаннатдан ажратиб турган довондан ошиб ўтиши керак эди. Ўтмади.

Balad 90:12

Эй Пайғамбар, сиз жаннатга кириш учун кесиб ўтилиши керак бўлган довоннинг нималигини қаердан ҳам билар эдингиз?

Balad 90:13

У бир эркак ёки аёл қулни озод қилишдир.

Balad 90:14

Ёки озиқ-овқат танқис бўлган очарчилик кунида таом беришдир.

Balad 90:15

Отасидан ажралган қариндош етим болага.

Balad 90:16

Ёки ҳеч нарсаси йўқ мискин фақирга.

Balad 90:17

Кейин Аллоҳга иймон келтирган, тоат-ибодат, гуноҳлардан тийилиш ва мусибатлар борасида бир-бирларига сабрли бўлишни тавсия қилган ҳамда бир-бирларига Аллоҳнинг бандаларига раҳм-шафқатли бўлишни маслаҳат берган кишилар бўлса,

Balad 90:18

Ана ўшалар ўнг томон эгаларидир.

Balad 90:19

Биз юборган пайғамбарга нозил қилинган оятларга куфр келтирган кишилар эса чап томон эгаларидир.

Balad 90:20

Қиёмат куни улар устларидан қулфланган жаҳаннам – олов ичида азобланадилар.

Shams 91:1

Аллоҳ таоло қуёшга ва унинг машриқдан чиқиб, кўтарилган пайтига қасам ичди.

Shams 91:2

Кун ботгач, унинг изидан эргашиб чиққан ойга қасам ичди.

Shams 91:3

Зиёси билан ер юзидаги нарсаларни ошкор қилган кундузга қасам ичди.

Shams 91:4

Ер юзини қоплаб, зулматга айлантирган кечага қасам ичди.

Shams 91:5

Осмонга ва унинг моҳирона қурилишига қасам ичди.

Shams 91:6

Ерга ва одамлар яшашлари учун уни ёйиб, тўшаб қўйган Зот номига қасам ичди.

Shams 91:7

Ҳар бир жонга ва уни расо қилиб яратганига қасам ичди.

Shams 91:8

Инсонга тийилсин деб, ёмонлик нималигини, амалга оширсин деб, яхшилик нималигини таълимсиз англатган Зотга қасам.

Shams 91:9

Нафсини фазилатлар билан безаб, разилликлардан поклаган одам мурод-мақсадига етади.

Shams 91:10

Нафсини гуноҳу маъсиятларга кўмиб-бекитган кимсанинг муроди ҳосил бўлмади. У ноумидликка учради.

Shams 91:11

Самуд қавми гуноҳу маъсиятда ҳаддан ошганлари натижасида ўз пайғамбарлари Солиҳни ёлғончига чиқардилар.

Shams 91:12

Қавми ваколат берганидан кейин уларнинг энг бадбахти ўрнидан турган пайтда.

Shams 91:13

Аллоҳнинг пайғамбари Солиҳ алайҳиссалом уларга деди: ”Аллоҳнинг туясини ўз ҳолига қўйинглар ва унинг куни - навбати келганда ичишига қўйиб беринглар, унга қаршилик қилманглар”.

Shams 91:14

Туя хусусидаги пайғамбарларининг сўзини ёлғонга чиқардилар. Энг бадбахт кимса туяни ўлдирди. Қолганлари уни қўллаб-қувватладилар ва гуноҳга шерик бўлдилар. Аллоҳ таоло уларни азоби билан ўраб олди. Гуноҳлари туфайли уларни бир қичқириқ билан ҳалок қилди. Бу қирғинни уларнинг барчасига баробар қилди.

Shams 91:15

Аллоҳ субҳонаҳу бу қирғиннинг масъулиятидан асло қўрқмас.

Layl 92:1

Аллоҳ таоло еру осмон орасини ўз зулмати билан қуршаб олаётган кечага қасам ичди.

Layl 92:2

Очиқ-ойдин кўринган кундузга қасам ичди.

Layl 92:3

Икки жинс – аёл ва эркакни яратганига қасам ичди.

Layl 92:4

Эй одамлар, сизларнинг амалларингиз ҳар-хилдир. Улар жаннатга олиб борувчи яхшиликлар ва дўзахга етакловчи ёмонликлардан иборатдир.

Layl 92:5

Кимки бериши керак бўлган закот, нафақа ва бошқа садақотларни берса ва Аллоҳнинг тақиқларидан тийилса;

Layl 92:6

Аллоҳ таоло ваъда қилган эвазни, мукофотни тасдиқласа;

Layl 92:7

Биз унга солиҳ амалларни ва Аллоҳ йўлида саховат кўрсатишни осон қилиб қўямиз.

Layl 92:8

Кимки сарфлаши зарур бўлган ўринларда бахиллик қилса, мол-дунёси туфайли ўзини Аллоҳдан беҳожат тутса, Аллоҳнинг фазлидан ҳеч нарса сўрамаса;

Layl 92:9

Аллоҳ йўлидаги сарфланган мол-дунё учун бериладиган савоблар ва Аллоҳ таоло ваъда қилган эвазни, жаннатни ёлғонга чиқарса;

Layl 92:10

Биз унга ёмон амалларни осонлаштириб, яхши ишларни қийинлаштирамиз.

Layl 92:11

У ҳалок бўлиб, дўзахга кирганида сарфлашга кўзи қиймаган, қизғанган мол-дунёси унга фойда бермайди.

Layl 92:12

Ботилдан ҳақиқат йўлини ажратиб бериш Бизнинг зиммамиздадир.

Layl 92:13

Охират ҳаёти ҳам, дунё ҳаёти ҳам Бизникидир. Уларни ёлғиз Ўзимиз хоҳлагандай тасарруф қиламиз.

Layl 92:14

Эй одамлар, сизларни ёниб турган оловдан огоҳлантирдим. Аллоҳга осийлик қилсангизлар, унда ёнасизлар.

Layl 92:15

Энг бахтсиз кимсалар, яъни кофирларгина бу жаҳаннам оташига дучор бўладилар.

Layl 92:16

Бу кимсалар Пайғамбар алайҳиссалом олиб келган динни ёлғонга чиқариб, Аллоҳнинг амрини бажаришдан юз ўгирганлардир.

Layl 92:17

Одамларнинг энг тақводори Абу Бакр розияллоҳу анҳунинг жаҳаннамдан узоқлаштирилиши муқаррардир.

Layl 92:18

У гуноҳлардан покланиш мақсадида мол-дунёсини турли хил яхшиликларга сарфлаган эди.

Layl 92:19

У аямай бераётган мол-дунёсини кимнингдир яхшилигини қайтариш учунгина бермасди, яъни беминнат берарди.

Layl 92:20

У мол-дунёсини Ўз мавжудотларидан жудаям олий бўлган Парвардигорининг Юзини истабгина сарфларди.

Layl 92:21

Бу инсон яқинда, охиратда Аллоҳ таоло унга ато этадиган улуғ мукофотдан рози бўлади.

Zuho 93:1

Аллоҳ таоло кундузнинг аввалги қисмига қасам ичди.

Zuho 93:2

Зулмат босиб, одамлар ҳаракатдан тўхтаб қолган кечага қасам ичди.

Zuho 93:3

Эй Пайғамбар, ваҳий тўхтаб қолган пайтда Парвардигорингиз сизни на тарк қилди ва на ёмон кўриб қолди. Мушрикларнинг гапига парво қилманг.

Zuho 93:4

Сиз учун, албатта, охират диёри дунёдан афзалроқдир. Чунки у ерда битмас-туганмас бахт-саодат бордир.

Zuho 93:5

Яқинда Аллоҳ таоло сизга ва умматингизга жуда кўп мукофотлар ато этади. Сиз ўзингизгаю умматингизга берилган бу марҳаматлардан рози бўласиз.

Zuho 93:6

Отангиз вафот этиб, Парвардигорингиз сизни етим ҳолда топгач, сизга бошпана берди. Ўшанда аввал бобонгиз Абдулмутталиб, сўнгра амакингиз Абу Толиб сизга меҳрибон, ғамхўр бўлди.

Zuho 93:7

Сизни на китоб ва на иймон нималигини билмаган ҳолингизда топди ва билмаган нарсаларингизни ўргатди.

Zuho 93:8

Сизни фақир ҳолда топиб, бой қилди.

Zuho 93:9

Гўдаклигида отасидан ажралган етимга қўпол муомала қилманг, уни хорламанг.

Zuho 93:10

Муҳтож бўлиб сўраб келган одамни жеркиманг.

Zuho 93:11

Аллоҳ сизга ато этган неъматларга шукр қилинг ва улар ҳақида гапиринг.

Sharh 94:1

Қалбингизни кенг қилиб қўйдик. Ваҳийни қабул қилиб олишни ёқимли кўрсатдик.

Sharh 94:2

Ўтган гуноҳларингизни кечирдик, жоҳилият давридаги юкни соқит қилдик.

Sharh 94:3

Шундай гуноҳки, сизни қийнаб, елкангизни синдираёзганди.

Sharh 94:4

Сизнинг зикрингизни юксалтирдик. Азонда, иқоматда ва яна бошқа ўринларда сизнинг номингиз тилга олина бошлади.

Sharh 94:5

Машаққат ва танглик билан бирга енгиллик ва кенглик ҳам бор.

Sharh 94:6

Модомики, машаққат ва танглик билан бирга енгиллик ва кенглик ҳам бор экан, қавмингизнинг озорлари сизни Аллоҳга даъват этишдан чалғитиб юбормасин.

Sharh 94:7

Ишларингизни тугатиб бўлгач, ғайрат билан Парвардигорингизга ибодат қилинг.

Sharh 94:8

Хоҳиш-истагингиз ва мақсадингиз ёлғиз Аллоҳ бўлсин!

Tiyn 95:1

Аллоҳ таоло анжирга ва зайтунга, анжир ва зайтун кўп етиштириладиган Фаластин ерларига қасам ичди. Фаластинга Исо алайҳиссалом пайғамбар қилиб юборилган эди.

Tiyn 95:2

Сийно тоғига қасам ичди. У ерда Аллоҳ таоло пайғамбари Мусо алайҳиссалом билан гаплашган эди.

Tiyn 95:3

Аллоҳ таоло Маккаи мукаррамага қасам ичди. Бу шаҳарга кирган одам хавф-хатардан холи, хотиржам бўлар эди. Муҳаммад алайҳиссалом мана шу шаҳарга пайғамбар қилиб юборилган эди.

Tiyn 95:4

Дарҳақиқат, биз инсонни расо қилиб, энг гўзал суратда яратдик.

Tiyn 95:5

Кейин уни шу дунёнинг ўзида мияси айниб қолган чолга айлантирдик. Энди у баданидан фойдалана олмайди. Покиза табиатини булғагани учун дўзахга тушиб, охиратда ҳам ундан фойдалана олмайди.

Tiyn 95:6

Аллоҳга иймон келтириб, солиҳ амаллар қилган кишиларга эса кексайиб қолсалар ҳам туганмас яхшиликлар бордир. Бу яхшилик – жаннатдир. Чунки улар фитратларини тарбиялаб, покиза тутган эдилар.

Tiyn 95:7

Эй инсон, Аллоҳ таоло қудратининг шунча аломатларини кўра била туриб, Қиёмат кунини ёлғон дейишга сени нима мажбур қилади?

Tiyn 95:8

Ахир Аллоҳ таоло эмасми, Қиёмат куни жазо ёки мукофот бериб, энг одил ҳукм чиқарувчи?! Аллоҳ таолонинг бандалари орасида ҳукм қилмасдан - яхшиларни яхшилик билан сийламасдан, ёмонларни ёмонлик билан жазоламасдан шунчаки ташлаб қўйиши ақлга сиғадими?

Alaq 96:1

Эй Пайғамбар, Аллоҳ таоло сизга юборган ваҳийни бутун махлуқотларни яратган Парвардигорингиз номи билан билан ўқинг.

Alaq 96:2

Инсонни қотиб қолган қоннинг бир бўлагидан яратди. У қотишидан олдин бир нутфа эди.

Alaq 96:3

Эй Пайғамбар, Аллоҳ сизга юборган ваҳийни ўқинг. Аллоҳ шу қадар карамли Зотки, ҳеч бир сахийнинг саховати У Зотнинг карамига яқинлашолмайди.

Alaq 96:4

У қалам билан ёзиш-чизишни ўргатган Зотдир.

Alaq 96:5

Инсонга билмаган нарсаларини ўргатди.

Alaq 96:6

Ҳақиқатан ҳам Абужаҳлга ўхшаган фожир инсон Аллоҳнинг ҳадларини бузиб, ҳаддидан ошади.

Alaq 96:7

Бунга мол-дунё ва обрўси туфайли ўзини беҳожат деб ўйлаши сабаб бўлди.

Alaq 96:8

Эй инсон, албатта қайтишинг Парвардигоринггадир. Қиёмат куни ҳар бир инсонни амалига яраша ҳисоб-китоб қилинади.

Alaq 96:9

Абужаҳл қилмишидан кўра ҳам ажабланарлироқ бир ишни кўрганмисиз?

Alaq 96:10

У бандамиз Муҳаммад алайҳиссаломни Каъба олдида намоз ўқишга қўймаган эди.

Alaq 96:11

Айтинг-чи, қайтарилаётган киши Аллоҳ томонидан ҳидоят ва очиқ ҳужжатда бўлса ҳам-а?!

Alaq 96:12

Ёки у одамларни Аллоҳдан қўрқишга, У Зотнинг буйруқларини бажариб, тақиқларидан тийилишга ундаётган бўлса-чи! Шундай ишларни қилаётган инсонга қаршилик қилинадими?

Alaq 96:13

Бу ман қилаётган кимсанинг Пайғамбар олиб келган ваҳийни ёлғонга чиқариб, ундан юз ўгиришига қаранг-а! Э, воҳ, у Аллоҳдан қўрқмайдими?!

Alaq 96:14

Бу бандани намоздан тўсаётган кимса Аллоҳ таоло унинг қилмишларини кўриб тураётганини, У Зотдан бирон нарса махфий қолмаслигини билмайдими?!

Alaq 96:15

Ҳолат бу жоҳил ўйлаганидек эмас! Агар бандамизга озор бериш ва уни ёлғончига чиқаришдан тийилмаса, уни пешонасидан қаттиқ судраб жаҳаннамга улоқтирамиз.

Alaq 96:16

Бу пешона эгасининг сўзи ёлғон, қилмиши гуноҳдир.

Alaq 96:17

Уни пешонасидан тортиб дўзахга улоқтирганимизда азобдан қутқариб қолишлари учун дўстларини ва жамоасини ёрдамга чақираверсин.

Alaq 96:18

Биз ҳам Аллоҳнинг буйруқларига қарши чиқмайдиган, буюрганини бажарадиган, қаттиққўл жаҳаннам посбонлари бўлган фаришталарни чақирамиз. Кўрсин-чи, бу иккала гуруҳдан қайси бири кучлироқ ва қодирроқ экан.

Alaq 96:19

Ҳолат бу золим сизга бир ёмонлик еткизаман, деб тасаввур қилганидек эмас. Унинг буйруқларию тақиқларига итоат қилманг. Аллоҳга сажда қилинг, тоат-ибодатлар ила У Зотга яқинлашинг. Зеро, тоат-ибодатлар сизни У Зотга янада яқинлаштиради.

Qadr 97:1

Рамазон ойининг Қадр кечасида дунё осмонига Қуръонни бирданига мукаммал ҳолда нозил қилиш билан биргаликда Пайғамбар алайҳиссаломга дунё осмонидан уни бўлиб-бўлиб туширишни бошладик.

Qadr 97:2

Эй Пайғамбар, Қадр кечасида нақадар яхшилик ва барака борлигини биласизми?!

Qadr 97:3

Бу кеча ўзида улкан яхшиликларни мужассам қилган кечадир. Бу кеча иймон ва ажр умидида ибодат-ла бедор турган киши учун минг ойдан яхшироқдир.

Qadr 97:4

Бу кечада фаришталар ва Жаброил алайҳиссалом Аллоҳ субҳанаҳунинг изни ила бир йил давомидаги ризқ, туғилиш, ўлим ва бошқа тақдир қилинган барча ишларни самодан заминга олиб тушадилар.

Qadr 97:5

Бу муборак кеча бошидан то охиригача, яъни тонг отгунича яхшиликдир.

Bayyina 98:1

Яҳудий, насоро ва мушрик-кофирлар куфр устидаги иттифоқларидан то очиқ-ойдин далил-ҳужжат келмагунича воз кечмадилар.

Bayyina 98:2

Бу очиқ-ойдин далил-ҳужжат Аллоҳ Ўз ҳузуридан юборган элчидир. У пок кишиларгина тегина оладиган покиза саҳифаларни ўқийди.

Bayyina 98:3

Бу саҳифаларда рост хабарлар ва адолатли ҳукмлар бор. Одамларни рушду ҳидоятга ва фойдали ишларга йўллайди.

Bayyina 98:4

Таврот берилган яҳудийлар ва Инжил берилган насоролар то Аллоҳ таоло Ўз пайғамбарини юбормагунича бир-бирига ихтилоф қилмадилар. Кейин эса улардан баъзилари мусулмон бўлдилар, баъзилари пайғамбарнинг ростлигини била туриб, ўз куфрида қаттиқ туриб олдилар.

Bayyina 98:5

Яҳудий ва насороларнинг журму исёнлари ошкор бўлди. Ҳолбуки, улар Қуръонда ўзларининг китобларида буюрилганидек, ёлғиз Аллоҳга ибодат қилиш, ширкдан тийилиш, намозни тўкис адо этиш ва закот беришга буюрилган эдилар. Бу дин қинғир-қийшиқ бўлмаган тўғри диндир.

Bayyina 98:6

Яҳудий ва насоролар ҳамда мушрикларлардан иборат кофирлар Қиёмат куни жаҳаннамга кирадилар ва унда абадий қолиб кетадилар. Улар Аллоҳга куфр келтирганлари ва пайғамбарларини ёлғонга чиқарганлари туфайли одамларнинг энг ёмони бўлдилар.

Bayyina 98:7

Аллоҳга иймон келтирган ва солиҳ амаллар қилганлар энг яхши инсонлардир.

Bayyina 98:8

Уларнинг Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло ҳузуридаги савоблари дарахтлари ва қасрлари остидан анҳорлар оқиб турувчи жаннатлардир. Унда абадий қоладилар. Улар Аллоҳга итоат қилиб, иймон келтиргач, Аллоҳ таоло улардан рози бўлди ва улар ҳам Аллоҳнинг раҳматига эришганлари туфайли Ундан рози бўлдилар. Бу раҳматга фақатгина Аллоҳдан қўрққан, Унинг буйруқларини адо этган ва тақиқларидан тийилган кишиларгина эришадилар.

Zalzala 99:1

Қачонки, ерни даҳшатли қимирлатилса. Бундай қимирлатиш фақатгина Қиёмат кунида содир бўлади.

Zalzala 99:2

Ер ўз бағридаги ўликлар ва бошқа ҳамма нарсаларни чиқариб ташласа.

Zalzala 99:3

Инсон ҳайратланиб, ерга нима бўлди ўзи, бу қадар қўзғалиб, ларзага келяпти, деб қолса.

Zalzala 99:4

Ана ўша улуғ кунда ер ўз устида содир бўлган яхши ва ёмон ишлар ҳақида гапириб беради.

Zalzala 99:5

Чунки Аллоҳ таоло ерга бу ишларни билдирган ва шундай қилишга буюрган.

Zalzala 99:6

Ер ларзага тушадиган ўша улуғ кунда одамлар ҳисоб-китоб майдонидан турли фирқаларга ажралиб, дунёда қилиб ўтган амалларига йўлиқадилар.

Zalzala 99:7

Кимки миттигина чумоли вазничалик эзгу бир амал қилган бўлса, ўшани кўради.

Zalzala 99:8

Ким бир қумурсқа вазнича ёмонлик қилса, ўшани ҳам кўради.

Odiyot 100:1

Аллоҳ таоло қаттиқ югургани сабабли нафасидан овоз чиқиб кетадиган отлар номига қасам ичди.

Odiyot 100:2

Аллоҳ таоло тошларга зарб билан урилганда туёқларидан ўт чақнатадиган отларга қасам ичди.

Odiyot 100:3

Тонг пайтида душман устига қўққисдан бостириб борадиган отларга қасам ичди.

Odiyot 100:4

Чопганида чанг-тўзон кўтарадиган отлар.

Odiyot 100:5

Чавандозларини душман тўдаларининг ўртасига олиб кирадиган отлар.

Odiyot 100:6

Албатта инсон Парвардигори ундан талаб қиладиган яхшиликдан бош тортгувчидир.

Odiyot 100:7

Иннсон яхшиликдан бош тортганига ўзи гувоҳдир. У шу қадар очиқ-ойдинки, инкор қилишга қурби етмайди.

Odiyot 100:8

Мол-дунё муҳаббатига муккасидан кетгани боис уни қизғанади.

Odiyot 100:9

Дунё ҳаётига алданган инсон билмайдимики, Аллоҳ таоло қабрлардаги ўликларни қайта тирилтириб, ҳисоб ва жазо учун ер остидан чиқарганида ҳолат у ўйлагандай бўлмайди-ку!

Odiyot 100:10

Қалблардаги ният, эътиқод ва бошқалар ошкор қилинганида.

Odiyot 100:11

Аллоҳ таоло ана ўша кунда ҳамма нарсани билади, банданинг бирон иши У Зотдан махфий қолмайди. Ўшанда Аллоҳ таоло уларни амалларига мувофиқ ҳисоб-китоб қилади-ку!

Qori'a 101:1

Даҳшатлари жудаям қўрқинчлилигидан инсонларнинг қалбини қаттиқ қоқадиган кун.

Qori'a 101:2

Даҳшатлари жудаям қўрқинчлилигидан инсонларнинг қалбини қаттиқ қоққувчи кун нимадир?!

Qori'a 101:3

Эй Пайғамбар, даҳшатлари жудаям қўрқинчлилигидан инсонларнинг қалбини қаттиқ қоққувчи кун нималигини сиз қаердан ҳам билар эдингиз?! Дарҳақиқат, у Қиёмат кунидир.

Qori'a 101:4

Қалблар ларзага келадиган бу кунда одамлар худди у ер бу ерларда сочилиб, тўзғиб ётган парвоналар каби бўлурлар.

Qori'a 101:5

Тоғлар худди титилган жун каби енгил ҳаракатланади.

Qori'a 101:6

Яхши амаллари ёмон амалларидан оғир келган кимса

Qori'a 101:7

Бас, у жаннатда, ўзи ёқтирган ҳаётда бўлур.

Qori'a 101:8

Ёмон амаллари яхши амалларидан оғир келган кимса

Qori'a 101:9

Бас, Қиёмат куни унинг борар жойи, қароргоҳи жаҳаннамдир.

Qori'a 101:10

Эй Пайғамбар, унинг нима эканини сиз қаердан ҳам билар эдингиз?

Qori'a 101:11

У ҳарорати жуда кучли дўзахдир.

Takosur 102:1

Эй одамлар, мол-дунё ва фарзандларингиз билан мақтанишингиз, кимўзар ўйнашингиз сизларни Аллоҳ таолога итоат қилишдан чалғитиб қўйди.

Takosur 102:2

То ўлиб қабрингизга киргунларингизча шу ҳол давом этди.

Takosur 102:3

Мақтанишингиз сизларни Аллоҳ таолога итоат қилишдан чалғитиб қўймаслиги керак эди. Муккасидан кетишлик оқибатини яқинда билиб оласизлар.

Takosur 102:4

Унинг оқибатини яқинда аниқ билиб оласизлар.

Takosur 102:5

Дарҳақиқат, сизлар Аллоҳ таолога қайтишингиз ва амалларингизга кўра ҳисоб-китоб қилинишингизни аниқ билганларингизда эди, мол-дунё ва болалар билан мақтанишга бу қадар берилиб кетмаган бўлар эдингиз.

Takosur 102:6

Аллоҳга қасамки, қиёмат куни дўзахни аниқ кўрасизлар.

Takosur 102:7

Шак-шубҳасиз, уни аниқ кўрасизлар.

Takosur 102:8

Ўша куни Аллоҳ таоло Ўзи ато этган соғлик, бойлик ва бошқа неъматлари хусусида шак-шубҳасиз, сизлардан сўрайди.

Asr 103:1

Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло аср вақтига қасам ичди.

Asr 103:2

Ҳар бир инсон, шубҳасиз, зарар ва ҳалокатдадир.

Asr 103:3

Аллоҳга ва пайғамбарига иймон келтирган, солиҳ амаллар қилган ҳамда бир-бирларини ҳаққа ва ҳақ йўлида сабр қилишга чақирган кишиларгина бундан мустаснодир. Улар дунёю охиратда нажот топгувчилардир.

Humaza 104:1

Одамларни айблаб, кўп ғийбат қиладиган кишига ҳалокат ва қаттиқ азоб бўлсин.

Humaza 104:2

Унинг мол-дунё тўплаш ва уни ҳисоб-китоб қилишдан бошқа ғами йўқ.

Humaza 104:3

Тўплаган мол-дунёси гўёки, уни ўлимдан қутқарадию, шу билан дунёда мангу қоламан, деб ўйлайди.

Humaza 104:4

Асло! Иш бу нодон ўйлаганидек эмас! У албатта шиддатидан ҳар бир улоқтирилган нарсани чилпарчин қилиб юборадиган жаҳаннамга ташланади.

Humaza 104:5

Эй Пайғамбар, сиз ҳар бир улоқтирилган нарсани чилпарчин қилиб юборадиган бу жаҳаннам нима эканини қаердан ҳам билар эдингиз?!

Humaza 104:6

У Аллоҳнинг қаттиқ қиздирилган оловидир.

Humaza 104:7

У одамларнинг баданларидан ўтиб, юракларигача етиб боради.

Humaza 104:8

У ерда азобланувчилар қулфлангандирлар.

Humaza 104:9

Чиқиб кетмасликлари учун жудаям узун устунлар билан танбалаб қўйилгандирлар.

Fil 105:1

Эй Пайғамбар, Абраҳа ва унинг шериклари бўлмиш фил эгалари Каъбани яксон қилмоқчи бўлганларида Аллоҳ таоло уларни нима қилганини билмадингизми?!

Fil 105:2

Аллоҳ таоло уларнинг Каъбани бузиб ташлаш режасини йўққа чиқарди. Уларнинг мақсадлари одамларни Каъбадан чалғитиш эди. Бу ниятларига эришолмадилар.

Fil 105:3

Аллоҳ таоло уларнинг устига қушларни юборди. Бу қушлар гала-гала бўлиб, кетма-кет келдилар.

Fil 105:4

Бу қушлар уларни тошга айланган лой билан тошбўрон қилдилар.

Fil 105:5

Аллоҳ таоло уларни жониворлар еб, эзиб, пайҳон қилиб ташлаган ўсимлик баргларидай қилиб юборди.

Quraysh 106:1

Қурайш қабиласи одатланиб, ўрганиб қолгани учун

Quraysh 106:2

Қишда Яманга, ёзда эса Шомга бемалол, хавф-хатарсиз сафар қилганлари учун

Quraysh 106:3

Уларга шу сафарларини осон қилиб қўйган муқаддас байт Парвардигорига ибодат қилсинлар ва У Зотга ҳеч кимни шерик қилмасинлар.

Quraysh 106:4

Аллоҳ таоло араблар қалбига Ҳарам ва унинг аҳолисига нисбатан таъзим ва ҳурматни жо қилиш орқали Қурайшнинг оч қорнини тўйдирди ҳамда уларни хавфу хатардан омон қилди.

Mo'un 107:1

Қиёмат кунидаги ҳисоб-китобни ёлғонга чиқарувчиларни танидингизми?

Mo'un 107:2

Ана ўша кимса етим-есирни ҳаққини бермай, қўполлик билан ҳайдаб солади.

Mo'un 107:3

Ўзини ҳам, ўзгани ҳам фақирларга таом беришга ундамайди.

Mo'un 107:4

Намозига бепарво бўлиб, вақти чиқиб кетгунига қадар ҳам унга эътибор бермайдиган намозхонларнинг ҳалокатга, азобга юз тутиши.

Mo'un 107:5

Намозига бепарво бўлиб, вақти чиқиб кетгунига қадар ҳам унга эътибор бермайдиган намозхонларнинг ҳалокатга, азобга юз тутиши.

Mo'un 107:6

Улар намоз ва амалларини хўжакўрсинга қиладилар, амални Аллоҳ учун холис қилмайдилар.

Mo'un 107:7

Ёрдам беришнинг ҳеч қандай зарари бўлмаса ҳам ўзгаларга ёрдам бермайдилар.

Kavsar 108:1

Эй Пайғамбар, биз сизга жуда кўп яхшиликлар ато этдик. Улардан бири жаннатдаги Кавсар дарёсидир.

Kavsar 108:2

Шундай экан, сиз бу неъмат учун Аллоҳга шукр қилинг! Жонлиқ сўйиб, бутларига қурбонлик қилаётган мушрикларнинг акси ўлароқ, сиз ёлғиз Аллоҳ учун намоз ўқиш, қурбонлик қилиш ила шукрингизни адо этинг!

Kavsar 108:3

Сизни ёмон кўрган кимса барча яхшиликлардан кесилган ва унутилгандир. Эсланса ҳам ёмонлик билан эсга олинади.

Kofirun 109:1

Эй Пайғамбар, айтинг: - Эй Аллоҳга куфр келтирганлар,

Kofirun 109:2

Мен на ҳозир ва на кейин сизлар ибодат қилаётган бут-санамларга ибодат қилмасман.

Kofirun 109:3

Ва сизлар ҳам мен ибодат қилаётган якка-ягона Аллоҳга ибодат қилмассизлар.

Kofirun 109:4

Мен сизлар ибодат қилаётган бут-санамларга ибодат қилмасман.

Kofirun 109:5

Ва сизлар ҳам мен ибодат қилаётган якка-ягона Аллоҳга ибодат қилмассизлар.

Kofirun 109:6

Ўзингиз ўйлаб топган динингиз сизларники, Аллоҳ менга ваҳий қилган диним эса меникидир.

Nasr 110:1

Эй Пайғамбар, Аллоҳнинг нусрати келиб, Макка фатҳ этилиб, У Зот динингизни азиз, ғолиб қилганда

Nasr 110:2

Одамларнинг Ислом динига гуруҳ-гуруҳ бўлиб кираётганларини кўрганингизда

Nasr 110:3

Билингки, Сиз махсус вазифа билан юборилгансиз ва булар ўша вазифангиз ниҳоясига етаётганининг белгисидир. Шундай экан, нусрат ва фатҳ неъматларига шукр қилиб, Парвардигорингизга ҳамд айтинг, Ундан мағфират сўранг. Зеро, У бандаларнинг тавбаларини қабул қилувчи ва кечирувчи Зотдир.

Masad 111:1

Пайғамбар алайҳиссаломнинг амакиси Абу Лаҳаб ибн Абдулмутталибнинг қўллари қурисин, ҳаракатлари пучга чиқсин! Чунки у Пайғамбар алайҳиссаломга озорлар берарди.

Masad 111:2

Мол-дунёси ёки болалари унга асқотдими? Бу нарсалар уни на азобдан қутқариб қола олди ва на унга Аллоҳнинг раҳматини олиб кела олди.

Masad 111:3

Қиёмат куни у гуриллаб ёнаётган оловга киради ва унинг иссиқлигидан қаттиқ азият чекади.

Masad 111:4

Унинг хотини Умму Жамил ҳам дўзахга киради. У Пайғамбар алайҳиссаломнинг йўлларига тиканларни ташлаб озор етказарди.

Masad 111:5

Унинг бўйнига пишиқ толадан эшилган арқонни боғлаб, дўзахга судраб борилади.

Ixlos 112:1

Эй Пайғамбар, айтинг: ”Аллоҳ илоҳликда ягонадир, Ундан ўзга илоҳ йўқдир”.

Ixlos 112:2

Аллоҳ таоло камол ва жамол сифатларида мутлақ ягона Ҳожадир. Барча халойиқ У Зотга муҳтож. У Зотгина уларнинг ҳожатларини раво қила олади.

Ixlos 112:3

Унинг фарзанди йўқ ва У ҳеч кимдан туғилмаган. Унинг боласи ҳам, отаси ҳам йўқ. У Зот бундай нарсалардир Покдир.

Ixlos 112:4

Яратганлари орасида Унинг тенги, ўхшаши йўқдир.

Falaq 113:1

Эй Пайғамбар, айтинг: ”Тонг Парвардигоридан паноҳ тилайман ва ҳимоя сўрайман.

Falaq 113:2

Озор берадиган махлуқотларнинг ёмонлигидан

Falaq 113:3

Аллоҳ таолодан зим-зиё тунда пайдо бўладиган жониворлар ва ўғри-қароқчи кабиларнинг ёмонлигидан паноҳ беришини сўрайман.

Falaq 113:4

Тугунларга дам урадиган сеҳргарларнинг ёмонлигидан паноҳ беришини Аллоҳдан сўрайман.

Falaq 113:5

Ҳасадгўйнинг ҳасад турткиси билан қиладиган ёмонликларидан паноҳ беришини Аллоҳдан сўрайман.

Nos 114:1

Эй Пайғамбар, айтинг: ”Одамларнинг Парвардигоридан паноҳ ва ҳимоя сўрайман.

Nos 114:2

Одамларнинг Подшоҳидан паноҳ сўрайман. У Зот махлуқотларни Ўзи хоҳлагандай тасарруф қилади. Улар учун Ундан Ўзга подшоҳ йўқ.

Nos 114:3

Аллоҳ таоло уларнинг ҳақиқий маъбудидир. Улар учун Ундан ўзга ҳақиқий маъбуд йўқдир.

Nos 114:4

Шайтоннинг ёмонлигидан паноҳ сўрайман. У шайтон инсон Аллоҳ таолони эслашдан ғофил қолган бандани васваса қилади, Аллоҳни эслаганда эса қочади.

Nos 114:5

Шайтонки, одамларнинг қалбларига васваса солади.

Nos 114:6

Бундай шайтонлар жинлардан бўлгани каби инсонлардан ҳам бўлади.